Главная » Файлы » Musiqa » Har-xil

Равшан Эрматов хайрия учрашувида ҳакамлик қилади
18.04.2012, 23:22

Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтининг хабарига кўра, 23 апрель куни Тошкентдаги «Жар» стадионида «Ҳаёт учун!» хайрия футбол учрашуви ўтказилади.

Ушбу хайрия учрашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Абдулҳамидулло Расулов ва Рафаэль Илёсов ёрдам беришади. Бундан ташқари, ушбу футбол учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг энг таниқли 50 нафар футболчиси таклиф этилган ва уларнинг бу ўйиндаги иштироки таъминланади.

Хайрия учрашувида иштирок этадиган футболчилар орасида Игнатий Нестеров, Виктор Карпенко, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Шерзод Каримов, Дилшод Раҳматуллаев, Александр Шадрин, Аббосбек Махсталиев каби терма жамоа аъзолари, Дэвид Карни, Ян Козак, Эмиль Кенжисариев, Наоя Шибамура, Жора Оганесян, Муҳаммад Бинди Мустафо каби легионер футболчилар бўлади.

«Ҳаёт учун!» хайрия футбол учрашуви 23 апрель куни соат 16:00да «Жар» стадионида бошланади. Унда кино юлдузлари (Жаҳонгир Позилжонов, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов ва бошқалар) ва мусиқа олами (Шоҳруҳхон, Алишер Файз, Улуғбек Раҳматуллаев ва бошқалар) вакиллари ўзаро майдонга тушишади. Райҳон, Зиёда, Муниса Ризаева сингари ўзбек эстрадасининг ёрқин вакиллари ўйинни кузатиб, ўз яқинлари жамоаси учун жонкуярлик қилишади. Машҳур актёр ва режиссёр Мурод Ражабов эса ўйинни шарҳлаб боради.

Категория: Har-xil | Добавил: MusTanG
Просмотров: 638 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar